Жаҳон | 11:46 / 30.08.2016
5213
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ҳукумати Хитой элчихонасидаги портлашни теракт сифатида баҳолади

Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков Хитой элчихонасида юз берган портлаш худкуш террорчи томонидан амалга оширилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

"Ҳалок бўлган - худкуш террорчи. Элчихона қўриқчилари жароҳатланган. Улар Қирғизистон фуқаролари", дея Разаковнинг сўзларини келтирган РИА Новости.

Номълум шахс Бишкекдаги Хитой элчихонаси дарвозасини бузиб кирмоқчи бўлган ва автомобилни портлатган. Ҳужум оқибатида жароҳатланган 2 киши шифохонага ётқизилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид