Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда юз берган зилзила қурбонлари сони 290 нафардан ошди
Италия миллий ўт ўчириш хизмати ходимлари Аматриче шаҳри вайронлари остидан яна бир кишининг жасадини олиб чиқишган. Шу билан табиий офат қурбонлари сони 293 нафарга етди. Эслатиб ўтамиз, мамлакат марказий туманларида рўй берган ер силкиниши оқибатида Аматриче шаҳарчаси деярли ер билан яксон бўлган, бошқа аҳоли пунктларига жиддий талофат етган эди.
Agi агентлигининг хабар қилишича, бу Roma меҳмонхонаси вайроналари остидан олиб чиқилган олтинчи жасаддир. У ерда, яна кишининг ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда.
24-август куни Италиянинг марказий қисмида Рихтер шкаласи бўйича 6 баллик зилзила рўй берган эди. Бундан энг кўп зарар кўрган шаҳар Аматриче бўлди.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026