Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:56 / 02.09.2016
10723
1 дақиқада ўқилади
Лавров ғарбнинг Украинада тўнтарув юз беришидан манфаатдор бўлганини айтди
Ғарб Украинадаги давлат тўнтарувидан манфаатдор бўлган, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ташқи ва мудофаа сиёсати нашрига берган интервьюсида. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Украинада бўлган воқеалар Ғарб бу тўнтарувдан манфаатдор бўлганини кўрсатади. Ғарб буни тайёрламаганини, халқ ўзи кўтарилганини айтмоқда, бироқ биз бундай эмаслигини биламиз", деб айтди Лавров.
Лавров, шунингдек, Ғарбнинг Украина ҳукуматига Донбассга қарши армияни қўллашга берган рухсати "тиббий факт" эканлигини таъкидлаб ўтди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш