01:15 / 03.09.2016
16582

Туркия бош вазири Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилди

Архив сурат

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов вафот этгани муносабати билан таъзия билдирди. 
"Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳаётдан кўз юмди. Аллоҳ унинг руҳини шод қилсин. Туркия жумҳурияти номидан Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлигимни изҳор қиламан", — деган Йилдирим Туркия ҳукуматининг Анқарада бўлиб ўтган йиғилишида.
 

Top