Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр, кино ва дубляж актрисаси Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафоти этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Ёдгора Зиёмуҳамедова 34 йилдан зиёд Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида самарали ижод қилиб, саҳнада 100 га яқин турли образларни яратган.

Унинг «Қизил шапкача»да Қизил шапка, «Зумрад ва Қиммат»да Қиммат, «Фарзандим жигарбандим»да Санобар, «Сенинг тақдиринг»да Назира, «Яраш-яраш»да Покиза, «Бургут»да Гулнур, «Биринчи муаллим»да Олтиной каби образлари машҳур.

Актриса телевидение ва кино соҳаларида ҳам самарали ижод қилган, хусусан, 25 йил мобайнида болалар учун мўлжалланган «Оқшом эртаклари» кўрсатувини олиб борган.

Таҳририят марҳумнинг оила аъзолари ва яқинлари, шогирдлари, ҳамкасблари ҳамда санъат аҳлига таъзия изҳор этади.