Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Беларусь делегацияси томонидан Паралимпиада-2016’да Россия байроғи олиб чиқилганини маъқуллади
Беларусь президенти Александр Лукашенко матбуот котиби Наталья Эйсмонтнинг айтишича, Лукашенко Беларусь делегацияси томонидан Паралимпиада-2016 очилиш маросимида Россия байроғи олиб чиқилганини маъқуллади.
Очилиш маросимида беларуслик функционер Андрей Фомочкин Россия байроғини олиб ўтди.
"Россия байроғининг очилиш маросимида олиб чиқилиши Беларусь делегация ташаббусидир. Бироқ мен бу шунингдек давлат позицияси ва жумладан, президент ва Беларусь Паралимпия қўмитаси позицияси эканлигини айтмоқчиман. Биз россиялик паралимпиячилар билан биргамиз.
Россиялик паралимпиячилар томонидан допинг қўлланганини исботловчи бирорта далил тақдим қилинмаган, бироқ спорт ҳаётида муҳим ўрин тутган одамлар Паралимпиададан четлатилди", деб айтди Эйсмонт.
Мавзуга оид
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
15:19 / 06.03.2026
Буюк Британия Паралимпиада очилишини бойкот қилади
11:26 / 19.02.2026
Украина Паралимпиада-2026га сиёсий бойкот эълон қилди
18:15 / 13.09.2024