Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коста-Рикада уйғонган вулқон туфайли пойтахтдаги аэропорт ёпилди
Коста-Рикада авиация бошқармаси сешанба куни пойтахт Сан-Хоседаги "Хуан Сантамариа" аэропортида рейсларни қабул қилиш тўхтатилгани ҳақида маълум қилди. Бунга Турриальба вулқони уйғонгани сабаб бўлган.
Вулқондан кул отила бошлагач, 8та самолёт бошқа йўналишга кўчирилиб, Коста-Рика шимолига ва қўшни давлат Санльвадорга қўндирилган.
"Хуан Сантамариа" аэропорти Коста-Рика пойтахти Сан-Хосе шаҳридан 17 км масофада, Турриальба вулқони эса 36 км масофада жойлашган.
Коста-рикалик вулқоншунослар маълумотларига кўра, вулқон оғзидан отилган кул 4 минг метр баландликкача кўтарилмоқда.
Мавзуга оид
21:47 / 18.11.2025
Дунёда сайёҳлар учун энг ардоқли бўлган мамлакат маълум қилинди
19:12 / 18.10.2025
Эронда 700 минг йил аввал сўнган вулқон «уйғонди»
16:52 / 03.08.2025
Камчаткада 500 йил ичида биринчи марта Крашенинников вулқони отилишни бошлади
20:29 / 02.06.2025