Тасвирий санъат намуналари суратлардан нимаси билан устун
Эразм Роттердам Университети олимлари одамлар санъат асарига яқинлашганда уларнинг бош миясида ўзига хос реакция содир бўлишини аниқлашди. Ушбу тадқиқот тафсилотлари Brain and Cognition журналида ҳавола этилган.
Олимлар 24 нафар талабадан иборат гуруҳдан бир қатор тасвирий санъат намуналарини баҳолашни сўрашди ва бир вақтнинг ўзида ЭЭГ (электроэнцефалография) ёрдамида уларнинг мия фаоллигини ўлчашди. Биринчи босқичда синовдагилар бир қатор тасвирларни ҳиссий жиҳатдан баҳолашди. Шунингдек улар тасвирнинг санъат асари ёки оддий расм эканлигини аниқлашлари керак бўлган.
Иккинчи босқичда тадқиқотчилар иштирокчиларнинг мия қобиғидаги электромагнит фаолликни ўлчашган. Бу босқичда талабаларга қандай характердаги тасвирни кўришлари айтилди: ҳаётий суратлар, ҳужжатли ёки ўйин фильмларидан лавҳалар ёхуд картиналар. Электромагнит фаоллик даражаси тасвир намойишидан 0,6-0,9 сония ўтгач ўлчанган.
Натижалар шуни кўрсатдики, иштирокчилар ҳужжатли фильм лавҳаларини кўришганида, уларнинг мияларидаги электромагнит фаоллик даражаси ошган, санъат асарлари кўрсатилганида эса - бу кўрсаткич пасайган. Бундан ташқари тадқиқот иштирокчилари картиналарнинг жозибаси кўпроқ, деб топишган. Олимларнинг таъкидлашича, контекст миянинг қабул қилиш жараёнига катта таъсир ўтказади.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, инсонлар "ҳақиқатдан йироқ бўлган" нарсаларга дуч келганда, уларнинг ҳиссий реакцияси нейрон даражасида хиралашади. Мутахассислар буни тасвирнинг шакли, ранги ва композициясини таҳлил қилиш учун унинг мазмунидан узоқлашишга уриниш билан боғлашади. Олимлар ҳиссиётларни "механик бошқариш" жараёнини энди англай бошлаётганликларини айтиб, шу мазмундаги тадқиқотларни кўпроқ ўтказишлари кераклигини таъкидлашган.
Мавзуга оид
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024