Жамият | 14:35 / 28.09.2016
9252
1 дақиқада ўқилади

Австрияда турклар ва чеченлар ўртасидаги муштлашув вақтида сербиялик трамвай остида қолди

Австрия пойтахти Вена шаҳрида турклар ва чеченлар гуруҳлари ўртасида оммавий муштлашув рўй берди. Бу ҳақда The Local хабар тарқатган.

Интернет-кафе олдида рўй берган муштлашувда камида 20 киши иштирок этган. Қайд этилишича, чеченлардан бирида тиғли қурол бўлган.

Жанжал вақтида Сербия фуқароси бўлган шахс трамвай остида қолиб кетган.

Ҳозирда полиция у трамвай йўлига қай тарзда тушиб қолганини текширмоқда. Шунингдек, унинг муштлашув иштирокчиларидан бири бўлгани ёки оддий ўткинчи бўлгани аниқлаштирилмоқда.

Уни зудлик билан шифохонага ётқизишган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид