Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон аҳолиси "Метрода суҳбатлашамизми?" акциясини танқид остига олди
Лондон аҳолиси "Метрода суҳбатлашамизми?" акциясига салбий муносабат билдирди. Акция ташкилотчилари Британия ерости транспорти йўловчиларига ўз хоҳишларига кўра махсус тўғноғич тақишни таклиф қилишди, бу уларнинг тасодифий ҳамроҳ билан мулоқот қилишга тайёр эканлигини билдиради. Бу ҳақида Evening Standard газетаси хабар берди.
Манбага кўра, номаълум фаоллар Лондон еростида метрода суҳбатлашишга тайёр эканлигини билдирувчи тўғноғичларни тарқатишган. #Tube_Chat номи остидаги акция метро йўловчилари орасида муносабатларни ривожлантиришга йўналтирилган.
Тўғноғич бириктирилган флаер матнида ёзилишича, уни таққан йўловчилар нотаниш ҳамроҳлари билан суҳбат қуришга розилиги билдирган бўлишади. Акция муаллифларининг фикрича, бу ерости транспорти йўловчилари учун фойдадан холи бўлмайди.
Лондон аҳолиси бу акцияга танқидий муносабат билдирди, улар ижтимоий тармоқларда фаоллар "безовта қилинмасин" тўғноғичини тарқатганда яхшироқ бўлишини ёзишган.
Ерости транспорти раҳбарияти тўғноғичларнинг дизайни Лондон метроси гайдлайнларига тўғри келса-да, мазкур акцияга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
10:50 / 10.02.2026
Темирйўл ва метрода хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жарималар белгиланди
12:30 / 03.02.2026
Ерусти метро линияси остидаги автомобил устига фасад сувоғи бўлаги тушиб кетди
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
15:32 / 24.12.2025