Спорт | 00:17 / 02.10.2016
8507
1 дақиқада ўқилади

1 октябрдан спортчиларга мельдонийни қабул қилишга тақиқлов тўлиқ кучга кирди

Мельдоний воситаси учун якуний тақиқлов 1 октябрдан кучга кирди. Июлда Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги уч ойлик "ўтиш даврини" киритганди, унинг давомида спортчилар мельдоний қабул қилишда "қўлга тушишлари" мумкин бўлган, бироқ агар унинг миқдори миллилитр қонга 1 микрограммдан ошмаса.

Бу муддат якунига етгач, ушбу масала бўйича бошқа "баҳоналар" қабул қилинмайди. Бундан ташқари, WADA яқинда чоп этилган 2017 йил учун тақиқланган моддалар рўйхатида мельдонийни қолдирган.

 

Мавзуга оид