Путин: «Россиянинг катта мусобақалардан четлатилиши соғлом ақлга зид»
Россия президенти Владимир Путин Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) россиялик спортчиларни катта мусобақалардан 4 йилга четлатиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.
Аввалроқ WADA Москва антидопинг лабораторияси маълумотлари билан манипуляция қилингани сабабли, Россия миллий жамоасини шу тарзда жазолаган эди.
«Бу қарорни нафақат адолатдан эмас, балки соғлом ақлга ва ҳуқуққа ҳам зид деб ҳисоблайман. Нега? Чунки россиялик спортчиларни нейтрал байроқ остида иштирок этиши ҳақидаги қарор аввалги Олимпиадада ҳам қабул қилинган эди. Энди яна шундай қарор қабул қилинмоқда. Дунёнинг ҳеч бир ҳуқуқий тизими ва инсоният тарихида бунақаси бўлмаган ва умид қиламанки бўлмайди.
Ҳар қандай жазо индивидуал бўлиши керак. Агар кимдир қоидани бузган бўлса, уни жазолаш табиий ва адолатли бўлади. Агар кўпчилик спортчиларимиз тоза бўлса, қандай қилиб бошқаларнинг хатоси туфайли уларни жазолаш мумкин?» — деди Путин катта матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, яқинда WADA россиялик спортчиларни Олимпиада ва жаҳон чемпионатларида ўз байроғи ва мадҳияси билан иштирок этишдан 4 йилга маҳрум қилди. Шунингдек, жаҳон чемпионати ва бошқа катта мусобақалар ҳам Россияда ўтказилмайдиган бўлди.
Мавзуга оид
12:21
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
23:01 / 21.11.2024