Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистонга 500га яқин Humvee ҳарбий йўлтанламасларини тақдим этган
Афғонистон ички ишлар вазирлиги АҚШдан 492 дона ҳарбий Humvee транспорт воситалари олингани ва уларнинг ярми полиция бўлинмаларига етказиб берилгани ҳақида хабар қилмоқда.
Афғонистон ИИВ вакили Муртазо Рахимийнинг қайд этишича, транспорт воситаларининг қолган қисми яқин орада ҳуқуқ-тартибот идораларига етказилади. Хабар қилинишича, ушбу ҳарбий ёрдам НАТОнинг "Қатъий кўмак" дастури доирасида амалга оширилган.
Khaama агентлигига кўра, АҚШ шунингдек, Афғонистонга 80 минг дона қурол-аслаҳа, хусусан автоматик милтиқлар ҳам етказиб беради.
Мавзуга оид
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
11:30 / 10.07.2026
НАТО тўрт давлат қиёфасида янги рақибни кўрмоқдами?
11:07 / 10.07.2026