Жамият | 14:38 / 06.10.2016
4903
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош штаби Сурия шимолида ИШИДнинг 68та марраси йўқ қилинганини маълум қилди

Фото: © AFP

Туркия армияси ўтган суткада Сурия шимолида ўтказган “Фрот қалқони” операцияси давомида ИШИДнинг 68та маррасини йўқ қилди. Бу ҳақда 6 октябрь куни Туркия қуролли кучлари бош штаби хабар берган.

"Фиртина” қуролидан 252 марта, ракета тизимидан 80 марта ва танклардан 31 марта ўт очилди ва ИШИДнинг 68та марраси йўқ қилинди", — деб РИА Новостига хабар қилган турк ҳарбий қўмондонлиги.

Туркия ҲҲК ИШИД назоратида бўлган саккиз бино ва битта ўт очиш маррасини йўқ қилган. Коалиция ҲҲК эса ИШИДнинг уч жангарисини йўқ қилган ва уч биносини вайрон қилган. ИШИДдан озод этилган ҳудуддан эса 28та мина ва 1010та ўзи портловчи ускуна зарарсизлантирилган.
 

Мавзуга оид