“Одноклассники”да фойдаланувчилардан тўлов учун ҳисоб тақдим этиш имконияти пайдо бўлди
“Одноклассники” ижтимоий тармоғида пул ўтказмалари хизмати орқали фойдаланувчилар номидан тўлов учун ҳисоб қилиш имконияти пайдо бўлди. Келажакда ушбу хизмат гуруҳлар учун ҳам иш олиб бориши назарда тутилган.
Ушбу янги созланма орқали фойдаланувчилар нафақат пул маблағларини ўтказишлари, балки тўлов учун ҳисобларни ҳам тақдим эта олишлари мумкин. Бу эса маҳсулотлар ва хизматлар учун тўловларни тезлаштириш ҳамда бошқа фойдаланувчилар билан харажатларни бўлишиш имкониятини беради.
Ижтимоий тармоқ пул ўтказмалари хизматини 2016 йилнинг февраль ойида ишга туширган эди. Шу йилнинг август ойида эса халқаро пул ўтказмалари хизмати ишга туширилди. Охирги ойларда пул ўтказмаларининг ўртача чеки миқдори ўсди ва бугун у 7 минг рублни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
17:09 / 07.11.2024
2027 йилга бориб Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 20 млрд долларга етиши мумкин
18:04 / 31.10.2024
Хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари 34,8 фоизга ошди – Нурмуродов
22:08 / 24.08.2024
Гуржистон банклари АҚШ санкцияларидан кейин «Золотая корона» орқали пул ўтказмаларини тўхтатди
23:43 / 20.08.2024