Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон чегарасини ноқонуний бузган жиноятчига суд ҳукм ўқиди
Бундан 4 йил муқаддам Ў.Мардиев қариндошининг маъракасига бориб келиш мақсадида белгиланган тартибни қасддан бузган. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Мирзачўл туманидаги “Янги дала” ҚФЙ ҳудуди бўйлаб ўтган давлат чегарасидан Қозоғистон Республикасининг Махтаарал туманига ўтади. Шу куннинг ўзида худди шу йўл билан давлат чегарасига ўрнатилган чегара симлари орасидан ўтиб, Ўзбекистон Республикасига қонунга хилоф равишда кириб келади. Лекин ўша пайтда Ў.Мардиев қонун ҳимоячиларига чап беришнинг уддасидан чиққан эди.
Жорий йилнинг 9 март куни эрталаб яна “сафар”га отланган Ў.Мардиев “Янгидала” ҚФЙ ҳудудидан ўтган давлат чегараси бўйлаб ўрнатилган чегара симлари олдига бориб, такроран белгиланган тартибни бузган ҳолда қўшни давлат ҳудудига чиқиб кетмоқчи бўлди. Лекин бу сафар чегарачилар томонидан ушланди.
Ўроз Мардиев суд ҳукмига асосан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган бўлсада, унга нисбатан ЖКнинг 72-моддаси қўлланилди. Шу боис тайинланган жазо шартлига алмаштирилди ва унга 3 йил синов муддати белгиланди.
Мавзуга оид
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
21:06 / 29.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонда ярим миллиондан кўпроқ одам маъмурий жазога тортилди
07:25 / 19.01.2026
Европадаги энг узун қуруқлик чегаралари: инфографика
14:56 / 15.01.2026