Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марокашдаги парламент сайловларида "Адолат ва тараққиёт партияси" етакчилик қилмоқда
Марокашдаги парламент сайловларида "Адолат ва тараққиёт партияси" етакчилик қилмоқда, деб маълум қилди мамлакат ички ишлар вазири Муҳаммад Ҳасад.
Дастлабки маълумотларга кўра, партия парламентда 90 ўрин, "Чинлик ва замонавийлик партияси" 80 ўрин, "Истиқлол" консерватив партияси 21 ўрин олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Сайловлар Марокашда қирол Муҳаммад VI 2011 йилда мамлакатда бўлиб ўтган "араб баҳори" воқеалари сабабли амалга оширган демократик ислоҳотлардан кейин иккинчи марта ўтказилмоқда.
2011 йилдаги биринчи сайлов натижаларига кўра, "Адолат ва тараққиёт партияси" ўртамиёна исломчилари ғалаба қилганди. Бу гал уларга асосий рақобатни қирол тараф ҳисобланган "Чинлик ва замонавийлик партияси" ташкил қилади. Ғолиб партия бош вазир номзодини таклиф қилиш ва янги ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзуга оид
10:40 / 14.06.2026
ЖЧда сенсациялар куни. Қатар сўнгги дақиқаларда гол урди, Бразилия очко йўқотди
09:00 / 09.06.2026
Арманистон европача келажакни танлади — ЕИ раҳбарлари
11:41 / 25.04.2026
Марокаш туризмни кучайтириш учун йирик мегалойиҳа очди
11:30 / 18.03.2026