Жаҳон | 09:35 / 09.10.2016
10372
1 дақиқада ўқилади

Мексикадаги 600дан ортиқ киши кўмиб юборилган махфий қабристон топилди 

Фото: Twitter/Uno TV

Мексиканинг Коауила штатида 600дан кўпроқ кишининг қолдиқлари бор махфий мозор топилди. Бу ҳақда Uno TV телеканалида хабар қилинган

Қабристон Сан-Педро муниципия ҳудудида ўзининг йўқолиб қолган яқинларини қидириш билан шуғулланган бир гуруҳ фаоллар томонидан топилган. Гуруҳ етакчиси Сильвия Ортис топилган қолдиқлар уларни идентификация қилиш учун ҳукуматга топширилганини айтди. Ҳозирча ушбу ҳолат бўйича тергов бошлангани ҳақида маълумот берилмаган.

Коауила штати маҳаллий жиноий гуруҳларнинг наркотрафикни назорат қилиш учун мунтазам олиб борган қарама-қаршиликлари сабабли узоқ вақт хавфли штатлардан бири бўлиб келган. Расмий маълумотларга кўра, штат ҳудудида 1,8 минг киши бедарак йўқолган ҳисобланади. Охирги 5 йил ичида штатда яширин умумий қабрларда 455 кишининг қолдиқлари топилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид