Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кашмирдаги университетни озод қилиш учун кун давомида иккинчи марта амалиёт ўтказилди
Фото: аljazeera.com
Ҳиндистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Жамму ва Кашмир штати ҳудудидаги университет биносини жангарилардан озод қилиш учун иккинчи марта амалиёт ўтказди.
Бир неча жангаридан иборат кичик гуруҳ 10 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 06:30да Шринагардан 10 км масофадаги Пампор шаҳрида жойлашган Жумму ва Кашмир корхоначиликни ривожлантириш институти биносига ҳужум уюштирганди.
Дастлабки талқинларга кўра, жангарилар бино ҳудудига Желам дарёси орқали сузиб келишган. Улар университет биноларидан бирига ўт қўйишган.
Отишма вақтида ҳарбий хизматчилардан бири жароҳатланган.
Маҳаллий нашрлар маълумотига кўра, сешанбага ўтар кечаси махсус хизматлар ҳаракатларни жадаллаштиришган. Тунда бинода 2 марта кучли портлаш овозлари эшитилган. Жангариларни бинодан чиқишга мажбур қилиш учун оғир қуроллар қўлланган. Бундан ташқари, бино атрофи ёруғ бўлиши таъминланган. Бундан мақсад жангариларнинг қочиб кетишига йўл қўймаслик бўлган.
Қайд этилишича, бино гаровга олинганида унда талабалар бўлмаган. Бинода бўлган ошпазлар муваффақиятли эвакуация қилинган.
Шу йилнинг февраль ойида ҳам жангарилар бу бинога ҳужум қилишганди. Ўшанда жангари гуруҳ 2 кун давомида қаршилик кўрсатган, 3 нафар жангарини йўқ қилиш учун ўтказилган амалиёт давомида 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
11:21 / 13.03.2026
Норфолкдаги университетда отишма: ФТБ ҳужумчини ИШИД тарафдори деб атади
15:45 / 11.03.2026
Хорижий ОТМга кириш учун IELTS’дан неча балл олиш керак?
08:38 / 05.03.2026
Топ-300 хорижий университетларга кирган ёшлар ва педагоглар қўллаб-қувватланади
14:33 / 27.02.2026