Жамият | 16:46 / 13.10.2016
10772
2 дақиқада ўқилади

"Тахтлар ўйини" қора танли актёрларни камситишда айбланди

Фото: Radiotimes.com

Мартин Лютер Кингнинг "Сельма" драмаси орқали танилган британиялик актёр Дэвид Ойелоуо Radio Times билан суҳбатда "Тахтлар ўйини" яратувчисини танқид остига олди. Бу ҳақида Radio Times нашри маълум қилди

Дэвиднинг фикрича, фильм яратувчиларининг қора танли актёрларни фақат иккинчи ва учинчи даражали ролларда тасвирга олганлигини ҳеч қандай сўз билан оқлаб бўлмайди. 

"Тахтлар ўйини" қандайдир сабаб билан - қора танли персонажлар иккинчи даражада пайдо бўладиган сериал бўлса-да, бу улар иштирокидаги ёрқин сюжет линиялари бўлмасин, дегани эмас. Фильм яратувчиларидан бор-йўғи диққатни уларга қаратишгина талаб қилинарди", - дея изоҳлайди Ойелоуо. 

Шунга қарамай, актёр Ҳолливудда қора танли актёрларни камситиш ҳолатлари нисбатан камайганлигини қўшимча қилди. Мисол тариқасида режиссёр Жей Жей Абрамснинг "Юлдузлар жанги"га Жон Бойегунинг таклиф қилинишини омадли қарор, дея баҳолайди. Ойелоуонинг фикрича, Британия сериалидаги шифокор Ким ролига ҳам қора танли актёрни танлаш мумкин эди.

"Тахтлар ўйини" сериали америкалик ёзувчи Жорж Мартиннинг "Муз ва Гулхан қўшиғи" асарига асосланган. Ундаги асосий ролларни оқ танли актёрлар - Питер Динклэйж, Лина Ҳиди, Кит Ҳарингтон, Эмилия Кларк, Софи Тернер ва Мэйси Уильямслар ижро этишган. Иккинчи даражали сюжет линияларида қора танли актёрлар - Люсьен Мсамати (қароқчи Салладор Саан) ва Нонсо Анози (савдогар Ксаро Ксоан Даксос)ларни кўриш мумкин. 

Мавзуга оид