Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google Хитой армияси билан ҳамкорлик қилиши ҳақидаги айбловни рад этди
Google Хитой ҳарбийларига ёрдам бериши ҳақидаги АҚШ президенти Дональд Трампнинг айбловини рад этди. Бу ҳақда Wall Street Journal мухбири корпорация матбуот котибига таяниб хабар берди.
«Биз хитойлик ҳарбийлар билан ишламаймиз. Биз АҚШ ҳукумати, хусусан, мудофаа вазирлиги билан киберхавфсизлик, рекрутинг ва соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича ишлаймиз», — дейилади баёнотда.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Google компаниясини Хитой ҳарбийларига ёрдам беришда айблаганди.
“Google АҚШга эмас, Хитой ва уларнинг ҳарбийларига ёрдам бермоқда. Яхши янгилик шундаки, улар Трампга эмас, қаллоб Хиллари Клинтонга ёрдам беришган. Хўш, буларнинг барчаси нима билан якунланди?”, деб ёзганди Трамп твиттерда.
14 март куни Пентагонда Google’нинг Хитой билан ҳамкорлик қилиши бўйича хавотир билдирилган. АҚШ штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Жозеф Данфорд конгрессдаги нутқида “Google Хитойда олиб бораётган ишлар хитойлик ҳарбийларга фойда келтираётганини” айтган.
Мавзуга оид
14:21 / 11.06.2026
22 давлат Эронни ўз ҳудудидаги ҳужумларда айблади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026