Трамп АҚШнинг нима учун Россия билан келиша олмаслигига изоҳ берди
АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп сиёсий пойгада ғалаба қозонган тақдирида янги лавозимга расман киришишдан аввалоқ Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши мумкинлигини маълум қилди. Politico нашри унинг сўзларини етказади.
"Агар мен 8 ноябрдаги сайловларда ғалабага эришсам, Путин билан раҳбариятдаги фаолиятимга киришишдан аввалроқ учрашишим мумкин", - деди Трамп.
"Ўйлашимча, бу ажойиб иш бўларди", - қўшимча қилди миллиардер.
Журналистнинг "руслар билан уруш"га чек қўйиш учун қандай йўл тутиш мумкинлиги ҳақидаги савол Трампнинг бундай баёнот беришига сабаб бўлди. Унинг фикрича, Россия билан боғлиқ барча муаммолар АҚШнинг ҳозирги раҳбарлари туфайлидир - "улар Россия президентини кўп ҳақорат қилишади".
Бундан аввал Демократлар партияси вакиласи Ҳиллари Клинтоннинг маслаҳатчиси Жейк Салливан Дональд Трампнинг Россия манфаатлари йўлида ҳаракат қилаётганини айтганди.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
13:15 / 27.01.2024