Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ Мўсул қамалида Туркия иштирок этишига рози бўлмаяпти
Фото: AFP
Ироқ ҳарбий қўмондонлиги Мўсул шаҳрини ИШИД террорчиларидан озод этишда Туркиянинг аралашувини рад этган. Бу ҳақда армия вакили маълумотига асосланиб, “Франс Пресс” хабар бермоқда.
"Ҳамкорликдаги операциялар қўмондонлигининг вакили Найнавани (Ироқ провинцияси, Мўсулдаги маъмурий марказ) озод этишда Туркия иштирокини рад этади", — дея ҳарбийлар сўзидан иқтибос келтирган агентлик.
Маълумот учун, Ироқ ҳарбийлари 17 октябрь куни Мўсулни ИШИД террорчиларидан озод этиш учун кенг кўламли операциялар олиб бормоқда.
Бундан олдинроқ, Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Туркия артиллерияси ва танклари Мўсулни озод этишда иштирок этаётган курд ҳарбийларига ёрдам кўрсатаётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:18 / 09.04.2026
Туркияда яшириниб юрган қидирувдаги шахс Ўзбекистонга қайтарилди
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
01:20 / 30.03.2026