Фан-техника | 15:05 / 26.10.2016
5340
1 дақиқада ўқилади

BlackBerry ўзининг Android'даги учинчи смартфонини намойиш қилди

Канаданинг BlackBerry компанияси ўзининг Android операцион тизимдаги учинчи смартфонини тақдим этди. Бу ҳақида Reuters агентлиги маълум қилди. 

Сентябрда BlackBerry мобил телефон ишлаб чиқаришни тўхтатгани тўғрисида эълон қилганди. Мобил девайс устидаги ишлар компания ҳамкорларига ўтади. BlackBerry'нинг ўзи эса дастурий таъминот яратишга диққатини қаратади. 

Шундай қилиб, DTEK60 модели – BlackBerry мустақил равишда компонентларини йиғган охирги телефон. 

Смартфоннинг экрани - 5,5 дюймли. Бошланғич нархи – 499 доллар. Apple компаниясининг худди шундай диагоналли iPhone 7 қурилмасининг баҳоси 769 доллардан бошланади, Google Pixel'нинг нархи эса 649 доллардан бошланади. 

BlackBerry'нинг  Android'даги илк смартфони 2015 йилнинг ноябрида тақдим этилганди, иккинчи смартфони эса 2016 йилнинг июлида намойиш қилинган. 

Мавзуга оид