Ўзбекистон | 21:18 / 28.10.2016
9949
5 дақиқада ўқилади

Кечки дайжест: 28 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 28 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ботир Парпиев тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини шахсан ҳимоя қилади


Фото: НАА Туркистон-пресс/Луиза Махмудова

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев солиқ тўлашдан бош тортаётган тадбиркорлар иши билан шуғулланиб, уларни прокуратура органларига шахсан юборади.

>>>  Батафсил.

Алмазбек Атамбаев кимни Ўзбекистон президенти сифатида кўришни хоҳлаётганини айтди


Фото: AriPress

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросими чоғида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат раҳбари этиб сайланишига умид қилаётганини билдирди.

>>>   Батафсил.

1 ноябрдан бошлаб Тошкент-Андижон йўналишидаги поезднинг ҳаракатланиш вақти ўзгаради


Фото: ЎзА

1 ноябрдан айрим йўналишларда қатновчи йўловчи поездларининг ҳаракатланиш вақтларига ўзгартириш киритилади.

>>>   Батафсил.

Тошкент кафеларидан биридаги тунецли сэндвич машмашаси


Фото: Facebook/Водители Ташкента

Facebook тармоғидаги "Потребитель.уз" гуруҳи аъзолари истеъмолчи сифатида бирор бир маҳсулот ёки хизмат кўрсатиш марказларига мунтазам равишда ўз муносабатларини билдиришади. 28 октябрь, жума куни Zlata Kazakova исмли фойдаланувчи Reggae bean кафесида кўрсатилган хизматга ўз норозилигини билдирди.

>>>  Батафсил.

Россияда Ўзбекистон фуқароси ўз ўғлини 820 минг рублга сотиб юбормоқчи бўлди

Санкт-Петербург тергов қўмитаси Россияга Ўзбекистондан келган аёл ишини кўриб чиқди. 34 яшар аёлга нисбатан ўз боласини сотиш айби қўйилган.

>>>  Батафсил.

Гулчеҳра Бобоқулова ўзини Ўзбекистонга қайтаришларини сўради


Фото: © РИА Новости

Москвада шу йилнинг февралида 4 ёшли қизчани ўлдиргани учун қўлга олинган ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулованинг қонуний вакили, юрист Александр Говердовскийнинг маълум қилишича, судланувчи ўзини Ўзбекистонга мажбурий даволашга юборишни сўраган.

>>>  Батафсил.

Жаҳон бозорларидаги нефть нархи кўтарилмоқда


Фото: © AP

Лондон ва Нью Йорк биржаларидаги электрон савдоларда жаҳон нефть нархи ўсаётгани қайд этилмоқда.

>>> Батафсил.

Туркия армияси Сурия шимолида сўнгги кунларда эришган натижасини маълум қилди


Фото: rbc

Туркия армияси, ўтган кунларда, Сурия шимолида ўтказаётган "Фрот қалқони" ҳарбий амалиёти доирасида ИШИД террорчилик ташкилотининг 127та ҳарбий иншоотига артиллерия зарбалари берган.

>>>  Батафсил.

Филиппин президенти бошқа сўкинмасликка ваъда берди


GETTY IMAGES

Филиппин президенти Родриго Дутерте маълум қилдики, у худога бошқа сўкинмасликка ваъда берган.

>>>  Батафсил.

Жанубий Корея президентининг рейтинги рекорд даражада тушиб кетди


Фото: © РИА Новости

Корея Республикасининг давлат раҳбари Пак Кин Хенинг мамлакат фуқаролари орасидаги обрўси кескин тушиб кетди.

>>>  Батафсил.

ОАВ: хусийлар Макка йўналишида баллистик снаряд учирди


Фото: © СС0

Яманлик исёнчи хусийлар Ислом динининг муқаддас шаҳри Маккаи Мукаррама томон баллистик ракетани учиришди.

>>>   Батафсил.

Новосибирскдан Фарғонага йўналган S7 Airlines самолёти Олмаотада фавқулодда қўнишни амалга оширди


Фото: Flightradar24.com

 

Новосибирскдан Фарғонага қараб йўл олган S7 Airlines компанияси самолёти Олмаотада фавқулодда қўнишни амалга оширди.

>>> Батафсил.

Денис Истомин "Budapest Challenger – 2016" халқаро турнирининг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди


Фото: ATP

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Венгриянинг Будапешт шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) томонидан ўтказилаётган "Budapest Challenger – 2016" халқаро турнирининг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

>>>  Батафсил.

Мавзуга оид