Жаҳон | 08:28 / 28.10.2016
10116
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: хитойлик разведкачилар Пентагоннинг махфий режаларини ўғирлашган

Фото: © AP

Хитой разведкаси Пентагоннинг Хитой билан эҳтимолий ҳарбий ихтилофга тааллуқли махфий режаларини ўғирлаган. Бу ҳақда АҚШ конгресси комиссияси маърузасига иқтибос келтирган ҳолда Washington Free Beacon нашри хабар бермоқда

Маърузада Хитой разведкаси ходимлари бир неча бор АҚШ хавфсизлик тузилмалари, жумладан Федерал қидирувлар бюросига ишга кирганлари таъкидлаб ўтилган. АҚШ мудофаа вазирлиги вакилларининг айтишича, USPACOM’нинг шартнома асосида ишловчи ходими Бенжамин Пирс Бишоп томонидан махфий ҳужжатларнинг ўғирланиши ва уларни Хитой аёл фуқаросига берилиши энг жиддий ҳолат бўлган. 

Берилган ахборот Пентагоннинг режалари, жумладан ядровий қуролни жойлаштириш, Хитойга нисбатан стратегия бўйича маърузаларни ўз ичига олган. Таъкидланишича, Хитой томондан америкалик ходимларни ёллаш ва улар томондан махфий ҳужжатларнинг берилиши бир неча марта юз берган.

 

Мавзуга оид