Жаҳон | 18:57 / 30.10.2016
3883
2 дақиқада ўқилади

Беларусь президенти ва Қатар амири икки томонлама ҳамкорлик ҳақидаги ҳужжатларни имзолашди

Фото: president.gov.by

Беларусь президенти Александр Лукашенко ва Қатар амири Тамим ибн Хамад Ол-Соний турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида бир қатор ҳужжатларни имзолашди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Лукашенко ҳозир Қатар ва БААга сафар уюштирмоқда.

Лукашенко ва Қатар амири ўртасидаги музокаралар давомида икки давлат "икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликка янги туртки бериш истагида эканликлари" маълум қилинди.

Томонлар ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари сифатида инвестиция ва савдо соҳаларини кўришмоқда. 

Лукашенко Беларусь ва Қатар ҳукуматларига "икки томонга фойдали бўлган, муносабатларни ривожлантиришнинг локомотиви бўлиши мумкин бўлган 3-5 та яхши лойиҳани аниқлаб олиш кўрсатмасини бериш" таклифини билдирди. Бу масалалар Қатар амирининг Беларусга ташрифи вақтида ҳам муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

"Музокаралар якунлангандан кейин икки давлат етакчиси иштирокида турли соҳаларда, жумладан молия, соғлиқни сақлаш, ОТМларнинг академик ва илмий ҳамкорлигини ривожлантириш ҳақидаги ҳужжатлар пакети имзоланди. Беларусь ва Қатар тараққиёт банклари ўртасида ўзаро ҳамфикрлик меморандуми тузилди", деб маълум қилинди Беларусь президенти матбуот хизматида.

 

Мавзуга оид