Ўзбекистон | 15:11 / 31.10.2016
11560
1 дақиқада ўқилади
Фуқаро мурожаатини ҳал этмаган Пенсия жамғармаси директорига ҳайфсан эълон қилинди
Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Дилшод Султановга ҳайфсан эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинган.
«Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорига (Султанов) Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи М. Ходжаханова фарзанди 14 ёшидан бери оёғида металл протез билан юришини ва ҳар йили комиссия кўригидан ўтиш жуда оғирлигини кўрсатиб, доимий ногиронлик масаласини ҳал этишда ёрдам сўраб қилган мурожаатини узил-кесил ҳал қилиш ўрнига расмиятчилик билан жавоб берганлиги учун ҳайфсан эълон қилинсин», — дейилган хабарда.
Мавзуга оид
17:02 / 14.09.2024
Мактаб ўқувчилари орқали фуқароларга эслатма-хат йўллаган солиқчиларга ҳайфсан берилди
22:09 / 23.11.2023
Коллеж директорини калтаклаган Бағдод ҳокими ўринбосари ҳайфсан олди
21:14 / 27.07.2023
Қўқондаги йиғилишда бир қанча маҳаллий амалдорлар ишдан олинди
20:46 / 07.12.2022