Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари чегара масаласини келишиб олди
22-31 октябрь кунлари Боткен ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида маълум қилинган.
Учрашув чоғида Давлат чегара чизиғининг 49та участкаси бўйича қўшма дала текширувлари ўтказилди ва позициялар келишиб олинди.
“Учрашув 26 октябрь кунидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти руҳида бўлиб ўтди. Мазкур мулоқот чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ваколатли органлари биргаликда олиб бораётган ишларнинг муваффақиятли якунланишидан томонлар бирдек манфаатдорлигини таъкидлаган эдилар”, дейилган хабарда.
Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.
Ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашувини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:25 / 22.04.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
22:35 / 19.04.2024
Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди
11:13 / 11.03.2024
Ўшда Ўзбекистон-Қирғизистон демаркация комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
22:40 / 09.03.2024