Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Барселона"ни мағлуб этди, "Арсенал" ҳамда "Бавария"дан "камбэк"
1-2 ноябрь кунлари Чемпионлар лигаси гуруҳ учрашувларининг 4-тури бўлиб ўтди. Турнинг марказий ўйинида - "Манчестер Сити" ҳамда "Барселона" жамоалар куч синашди. Голларга бой бўлган учрашув манчестерликлар 3:1 ҳисоби билан якунланди. Дастлаб киритилган Мессининг голига "Манчестер Сити" таркибида икки бор Гундўған ва бир бор Де Брюйне жавоб қайтаришди.
"Атлетико Мадрид" эса сафарда "Ростов" билан куч синашди ва 93-дақиқада Гризманнинг голи сабаб 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Шунингдек, Лондоннинг "Арсенал" клуби сафарда "Лудогорец"га 0:2 ҳисобида ютқазаётиб, ғалабага эришган бўлса, "Бавария" Левандовскининг дубли эвазига сафарда ПСВ клубидан устун келди.
Қолган учрашувлардаги натижалар билан қуйида танишишингиз мумкин.
A гуруҳи
Лудогорец – Арсенал – 2:3
Голлар: Кафу, 12 (1:0); Кешерю, 15 (2:0); Дака, 20 (2:1); Жиру, 41 (2:2); Ўзил, 87 (2:3).
Огоҳлантиришлар: Минев, 38 – Коклен, 59; Жака, 66; Женкинсон, 70.
Базель – ПСЖ – 1:2
Голлар: Матюиди, 43 (0:1); Зуффи, 76 (1:1); Менье, 90 (1:2).
Огоҳлантиришлар: Штеффен, 45+2; Ди, 78 – Верратти, 86; Курзава, 88.
Четлатиш: Ди, 84 – йўқ.
B гуруҳи
Бешиктош – Наполи – 1:1
Голлар: Куарежма, 78 (1:0, пен); Гамшик, 82 (1:1).
Огоҳлантиришлар: Инлер, 47; Тосун, 83 – Жоржиньо, 57.
Бенфика – Динамо Киев – 1:0
Голлар: Сальвио, 45+2 (1:0, пен).
Ноаниқ пенальти: йўқ – Мораес, 68.
Огоҳлантиришлар: Самарис, 79 – Гонсалес, 11; Морозюк, 15; Макаренко, 44; Вида, 45; Рибалка, 56; Хачериди, 90+4.
C гуруҳи
Манчестер Сити – Барселона – 3:1
Голлар: Месси, 21 (0:1); Гундўған, 39 (1:1); Де Брюйне, 51 (2:1); Гундўған, 74 (3:1).
Огоҳлантиришлар: Стерлинг, 11; Коларов, 60 – Ракитич, 20; Неймар, 29; Бускетс, 74.
Боруссия Мёнхенгладбах – Селтик – 1:1
Голлар: Штиндль, 32 (1:0); Дембеле, 76 (1:1, пен).
Огоҳлантиришлар: Херрман, 78; Крамер, 88 – Исагирре, 78.
Четлатиш: Корб, 75 –йўқ.
D гуруҳи
Атлетико Мадрид – Ростов – 2:1
Голлар: Гризманн, 28 (1:0); Азмун, 30 (1:1); Гризманн, 90+3 (2:1).
Огоҳлантиришлар: Годин, 44; Коке, 46; Луис, 83 – Калачёв, 46; Азмун, 58; Гацкан, 68; Жанаев, 82.
ПСВ Эйндховен – Бавария – 1:2
Голлар: Арьяс, 14 (1:0); Левандовски, 34 (1:1, пен); Левандовски, 73 (1:2).
Огоҳлантиришлар: йўқ – Коман, 90.
Мавзуга оид
18:11 / 03.06.2026
Абдуқодир Ҳусанов АПЛда трансфер нархи энг кўп ошган футболчилар ўнталигига кирди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
00:04 / 31.05.2026
«ПСЖ» кетма-кет икки марта ЕЧЛ ғолиби бўлди
12:01 / 25.05.2026