Англия: «Брайтон» иккинчи, «Ливерпул» «Челси»ни қувиб ўтди

«Кристал Пэлас» – «Ливерпул» 1:3
Голлар: Макаллистер, 40 (0:1). Вирц, 54 (0:2). Исак, 89 (0:3). Нкетиа, 90+5 – пеналти (1:3)
«Кристал Пэлас»: Ҳендерсон, Дисаси, Лерма, Ричардс, Уортон, Тимбер (Осорио, 60), Митчелл, Мингеса (Ҳалайли, 87), Пино (Макнейл, 87), Камада, Странн Ларсен (Нкетиа, 72)
«Ливерпул»: Алиссон, ван Дейк, Жаке, Керкез, Арауҳо (Гомес, 90+1), Собослаи (Ниони, 69), Макаллистер, Вирц, Барколя (Мунйос, 69), Гакпо (Нгумоа, 76), Исак (Кумас, 90)
Огоҳлантиришлар: Пино, 71. Лерма, 82 – Араухо, 24. Барколя, 59. Мунйос, 82. Макаллистер, 83

«Ливерпул» бу мавсумда «Энфилд»да кўп очко йўқотмоқда (2 мағлубият, 2 дуранг ва атиги бир ғалаба), шу билан бирга сафар ўйинларида лиганинг энг кам очко йўқотган жамоаси бўлмоқда (фақат 1-турда «Нюкасл» майдонида дуранг ўйнаган, қолган барча учрашувларда ғалаба). 10-турда Лондонга сафар қилган мерсисайдликлар дастлабки беш сафар ўйинида 13 очко жамғарган ҳолда клуб рекордини такрорлади. Қолаверса, Андони Ираола жамоаси учун бу ғалаба «Челси»ни қувиб ўтиб, тўртинчи ўринга кўтарилишни таъминлади.

Якшанба кунги ўйинни амалда биринчи бўлим охирида Мак Аллистер урган гол ҳал қилди, аргентиналик яримҳимоячи Собослаи жарима зарбасидан оширган тўпга барчадан олдинроқ улгурди. Иккинчи бўлим бошида эса меҳмонлар ўнг қанотдан уюштирган ҳужум Барколянинг Вирцга голли узатма бериши билан якунланди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Флориан тўпни қизғанмади ва янада қулайроқ позицияда турган Исакка ассистентлик қилди.

«Пэлас» қўшимча дақиқаларда пеналтидан битта жавоб голини урди, аммо бу жамоа бош мураббийи Пиер Сажни истеъфодан қутқара олмади. Лондонликлар 10 турда атиги 7 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 20-поғонасида қолмоқда.

«Сандерленд» – «Челси» 1:0
Гол: Ле Фе, 36 – пеналти (1:0)
«Сандерленд»: Руфс, О`Найен, Мукиеле, Мандава, Мене, Садики, Жака (Аҳока, 4), Ле Фе (Ригг, 88), Талби (Ангуло, 88), Ҳюм, Бробби (Изидор, 67)
«Челси»: Пендерс, Фофана, Колвилл (Эстевао, 46), Чаваррия (Кенда, 79), Палестра (Гюсто, 62), Лавиа, Ҳендерсон (Эмега, 87), Кайседо, Палмер, Рожерс, Педру Нету (Уэлбек, 62)