Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Европа Иттифоқига миграцион инқирозни енгишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян Хитой Европа Иттифоқига миграцион инқирозни енгишда ва террорчиликка қарши курашда кўмак кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
"Миграцион инқироз Европа ва бутун минтақа учун катта муаммога айланди. Халқаро ҳамжамият ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириши ва миграцион инқирозни ҳал қилишнинг узоқ муддатли ечимларини яратиши керак. Хитой ўз томонидан бу масалани ҳал қилишда Европа Иттифоқига имкони борича кўмак кўрсатишга тайёр. Биз ўзаро манфаатлар мақсадида ҳамкорликни кенгайтиришимиз лозим", деб айтди Ли Кэцян.
Ли Кэцян Европа Иттифоқи муҳим глобал иштирокчи эканлигини ҳамда Европа ва Хитой "турли ривожланиш даражасида бўлганига қарамасдан", улар ўртасида зиддият йўқлигини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:45 / 18.06.2026
Европа Иттифоқи ноқонуний мигрантларга қарши чораларни кучайтирмоқда
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026