Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Жанубий Корея суди президентнинг икки собиқ маслаҳатчисини ҳибсга олишга ордер берди
Фото: AP
Жанубий Корея суди мамлакатнинг амалдаги президенти Пак Кин Хенинг икки собиқ маслаҳатчисини президентнинг дугонаси иштирокидаги можаро сабабли ҳибсга олишга ордер берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Маълумотларга кўра, президентнинг собиқ бош маслаҳатчиси ўз хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш ва товламачиликда абланмоқда. Иккинчи гумонланувчи махфий ахборотни ошкор қилишда гумон қилинмоқда.
Икки амалдор ҳам октябрда можаро сабабли ўз лавозимларини тарк этган.
4 ноябрда Жанубий Корея президенти мамлакат аҳолисига телемурожаат билан юзланиб, унда дугонаси Чхве Сун Силь иштирокидаги можаро учун кечирим сўраган ва терговга кўмак кўрсатишга ваъда берган. "Яна бир бор узр сўрамоқчиман. Мен сизнинг ишончингизни алдаганим учун афсусдаман", деб айтган президент.
Баъзи мухолиф сиёсатчилар президентни ўз дугонасига давлат ишларига аралашишга имкон берганликда, унга махфий ҳужжатларни беришда айбламоқдалар.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026