«Марказий Осиё – Корея Республикаси» форматидаги биринчи саммит доирасида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева 16 сентябр куни Корея Республикаси Биринчи хоними Ким Хе Гён ва Қирғизистон Биринчи хоними Айгул Жапарова билан биргаликда «Чонг Ва Де» қароргоҳида ўтказилган маданий дастурда иштирок этди.

2

Дастур аввалида Биринчи хонимлар анъанавий чой маросими давомида маданий мулоқотнинг, миллий анъаналарни асраб-авайлашнинг ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Корея Республикаси ўртасидаги гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашнинг аҳамияти юзасидан фикр алмашдилар.

3

Шундан сўнг юқори мартабали меҳмонларга Кореянинг бой маданий мероси билан таништирувчи концерт дастури намойиш этилди. Дастурдан анъанавий корейс рақслари ва мусиқий асарлар ўрин олди.