Жанубий Кореянинг Kia компанияси янги PV7 моделини тақдим этди. Бренд матбуот хизматининг хабар беришича, автомобилни йўловчи ва юк ташувчи версияларда сотиб олиш мумкин бўлади. Асосий рақобатчи сифатида Ford E-Transit Custom қайд этилган.

Моделнинг нархи ҳозирча эълон қилинмаган, сотувлар 2027 йилда бошланади.

2
Фото: Kia

Машина E-GMP.S платформасида қурилган бўлиб, кичикроқ PV5 модели билан бир хил платформага эга. Бироқ, янги модель ўлчамлари бўйича «бешлик»дан каттароқ. PV7 минивенини етти, тўққиз ва ўн бир ўринли версияларда харид қилиш мумкин бўлади.

3
Фото: Kia

Ўз навбатида, юк фургони 1,2 тоннагача юк ташишга қодир. Бортига учта европаллет сиғиши мумкин.

Модификациясидан қатъи назар, Kia PV7 268 от кучига эга битта электр мотори билан жиҳозланади. Дастлаб мижозларга моделнинг олд узатмали варианти таклиф этилади. Кейинчалик «еттилик» тўлиқ узатмали версияга ҳам эга бўлади. Жами 20 дан ортиқ турли хил модификациялар эълон қилинган.

4
Фото: Kia

Юриш захираси ҳозирча фақат юк ташувчи Kia PV7 учун маълум. Long Range модификациясидаги автомобил бир марта қувватланишда 460 км гача масофани босиб ўтишга қодир. Батареяни атиги 20 дақиқада 10 дан 80 фоизгача тўлдириш мумкин. Қизиқарли жиҳати шундаки, унда бирданига иккита қувватлаш порти мавжуд: олд ва орқа томонда.

5
Фото: Kia