Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Осиё мамлакатларининг тақдири умумий эканлигини таъкидлади. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.
У Қозоғистон билан дўстлашиш бўйича япон Парламент лигаси аъзоларининг Такео Кавамуро раислигида бўлиб ўтган учрашувида шу ҳақида сўзлади.
Назарбоев Қозоғистонга кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар учун Японияга миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек у қозоқ-япон ҳамкорлигининг барча йўналишларда ривожланишига алоҳида эътибор қаратди.
"Биз учун бундан кейин ҳам Япония билан муносабатларни ривожлантириш муҳимдир. Биз - Осиё мамлакатларининг тақдири умумийдир", - дея таъкидлади президент.
Кавамура Қозоғистонни 2017-2018 йиллар учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига сайланиши билан табриклади ва мамлакат бу йўлда ядровий қуролсизланиш ҳамда уни тарқатмаслик ишига янада катта ҳисса қўшиши мумкинлигини айтди.












