16:51 / 08.11.2016
17188

LG: TrueSteam тизими билан на сув ва на кир ювиш кукуни керак!

LG кир ювиш машиналарининг бир қатор янги моделлари қандай қилиб TurboWash тизими туфайли экспресс-тозаликка эришиши ҳақида маълумот берган эдик. Бугун TrueSteam функциясига киритилган махсус имкониятлар, оддий тил билан айтганда, “ҳақиқий буғ”ни кўриб чиқамиз.

Вақт зиқ – ишлар, бизнес, учрашувлар. Уйга бирров - тушлик қилиш ва ювиниш учун келдингиз. Ҳар бирига 20 дақиқадан вақт кетади. Қўл остингизда TrueSteam функцияли LGF14U2 янги авлод кир ювиш машиналари турганда соатнинг учдан бир қисми – у қадар кам вақт эмас. LGF14U2 кир ювиш машинасига кийимларингизни солиб, «Қуруқ тозалаш» режимини ёқинг ва қолган 20 дақиқани истаганингиздек сарфланг. Бунда сизга на сув ва на кир ювиш кукуни керак бўлади! Қайноқ сув буғлари ҳар қандай ҳид, ғижим ва бошқа ёқимсиз элементларни бартараф этади. Тўлақонли экспресс-кимёвий тозалаш тизими – энди уйингизда.

Кир ювилгандан кейин ёқимсиз косметик ҳидлар ва қандайдир ноқулайлик пайдо бўлиши, афсуски, аллергия аломатларидир. Сиз кўп кир ювиш кукунларидан фойдаланиб кўришингиз мумкин, лекин тўлиқ талабларингизга жавоб берадиганини топиш - қийин масала. LGF14U2'дан фойдалансангиз, кир ювиш воситаларининг оила аъзоларингиздан бирига салбий таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ўтирмайсиз. Қуруқ тозалаш вақтида барабан ичига тушувчи қайноқ буғ сув билан аралашиб кетади ва кир ювиш воситалари қолдиқларини тўлиқ чиқариб ташлайди, аллергия ўчоқларини йўқ қилади ва бактерияларни зарарсизлантиради. Янги кир ювиш машинаси ҳеч бир матога зиён етказмайди. Табиий тозалик – TrueSteam’нинг асосий вазифаси.

Тозалангандан кейин кийимлар юмшоқ ва майин бўлишини ҳаммамиз биламиз, бироқ ўша-ўша кимёвий моддаларга асосланган кондиционерлардан фойдаланиш истаги йўқ. Ана шундай пайтларда LGF14U2 сизга муносиб таклиф беради – «Буғ билан юмшатиш» режими. Матога чуқур кириб бориши туфайли буғ унга дастлабки – тана учун майин ва ёқимли тузилмасини қайтаради.

LG компанияси муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган TrueSteam тизими нафақат маиший фойдаланиш даражасида, балки мустақил лабаратория синовларида ҳам кўп маротаба ўз самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқлади. Хусусан, буғ функцияли кир ювиш машиналарининг барча сериялари Россия болалар аллергологлари ва иммунологлари ассоциацияси ҳамда Британиянинг аллергия билан курашиш фондининг мувофиқлик сертификатларига эга бўлди.

LG интернетда

Facebook
Instagram
LGblog.uz
Mover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top