Жаҳон | 16:53 / 15.11.2016
15888
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири Йилдирим ЕИга ўзига хос ультиматум қўйди

Фото: Reuters

Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг баёнот беришича, Европа Иттифоқи Туркия ва душманларидан бирини танлаши керак, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, Брюссель расмий Анқарадан Туркия аксилтеррор қонунчилигини ўзгартиришни талаб қилишда давом этмоқда. 

Таъкидланишича, Туркия бош вазирининг мамлакат парламентида қилган чиқиши жонли эфирга узатилган. Унинг баёноти Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайернинг Туркияга расмий ташрифига тўғри келган. 

Мавзуга оид