Жаҳон | 11:35 / 15.11.2016
7844
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти ўзига адвокат тайинлади

Фото: © EPA

Корея республикаси президенти Пак Кин Хе мамлакат Бош прокуратурасида сўроқ қилинишидан аввал, ўзига адвокат тайинлади. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссиянинг собиқ аъзоси Ю Ён Ха давлат раҳбари адвокати бўлади, дейилади президент маъмурияти хабарида. 

"Ю Ён Ха президент Пак Кин Хенинг қонуний адвокати сифатида тайинланди", - дея маълум қилинган қисқа хабарда. 

Бундан аввал, Корея республикаси прокуратураси мамлакат тарихида илк маротаба амалдаги давлат раҳбарини сўроқ қилишга ҳозирлик кўраётгани ҳақида хабар қилган эди. Пак Кин Хе, ўз атрофидаги кишиларнинг ҳокимиятдан ғаразли мақсадларда фойдаланганлиги ва коррупцияга оид ишлари юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида сўроқ қилинади. Давлат раҳбари, 16 ноябрда прокуратура саволларига жавоб бериши мумкин. 

Аввалроқ, Корея етакчиси тергов органлари билан ушбу иш юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган эди. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид