Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда тиббий самолёт қулаб тушгани оқибатида бир неча киши ҳаётдан кўз юмди
Фото: Flickr
Американинг Невада штатида беморни олиб кетаётган санитар-транспорт самолёти ҳалокатга учрагани сабабли бир неча киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда Fox13 телеканали.
Хабарларга кўра, воқеа Элко округида юз берган. Elko Daily Free Press нашрининг ёзишича, Piper PA 31 русумли тиббиёт самолёти юрак хуружига учраган беморни қўшни Юта штатига олиб кетаётган бўлган. Самолёт ҳавога кўтарилиши билан маҳаллий аэропорт яқинидаги автомобиль тўхташ жойига қулаган. Бир нечта автомобиль зарарлангани айтилмоқда.
Маҳаллий ҳокимиятнинг хабар қилишича, самолёт бортидаги тўрт киши, икки экипаж аъзоси, бемор ва ҳамшира ҳалок бўлган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:07 / 29.05.2026
Трамп Эроннинг бойитилган урани йўқ қилинишини айтди
18:59 / 29.05.2026
АҚШ ва Эрон келишувга яқин. Воситачилар муҳокама қилаётган 5 муҳим масала тафсилотлари
13:56 / 29.05.2026
АҚШда 250 долларлик банкнота чиқарилиши мумкин. Унга Трамп тасвири туширилади
09:13 / 29.05.2026