Twitter асосчиларидан бири Жек Дорси 19 ноябрда 40 ёшга тўлади. Микроблоглар хизмати ҳамасосчиси бўлган Дорси кўп маротаба Apple "отаси" Стив Жобсга қиёсланган. Дорси Twitter’ни у яратилган илк босқичларда бошқариб келган, бироқ сўнгра уни тарк этишга мажбур бўлган. Дорси 2015 йилда яна хизматни бошқаришга қайтган.
Дорси шунингдек смартфон ёрдамида банк пластик карталаридан пул маблағларини ечувчи тизим Square билан шуғулланади.
Ҳозирда Twitter энг яхши кунларини бошдан кечирмаётган бўлса-да, ёш истеъдодли тадбиркор Дорсининг тақдири ҳақида хавотирланмаса ҳам бўлади.
Twitter ҳамасосчиси ва раҳбари Жек Дорси, 2012 йил

Twitter ҳамасосчиси ва раҳбари Жек Дорси, 2012 йил

Жек Дорси, 2010 йил

Дорси Оқ уйда АҚШ президенти Барак Обама қабулида, 2011 йил

Дорси ва киноактёр Эштон Катчер Москвадаги матбуот-анжуманида, 2010 йил

Дорси Square компанияси ҳамасосчиси Жим Маккелви ва NYSE президенти Том Фарлидан Square Inc. компанияси акцияларининг биржага илк бор чиқарилиши муносабати билан табриклар олмоқда, 2015 йил
















