Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда жала келтириб чиқарган астма сабабли 6 киши ҳалок бўлди
Австралияда жала келтириб чиқарган кучли астма хуружи сабабли 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, кучли шамол ва ёмғир Виктория штатида юқори намлик райграс ўсимлиги гулчангларини тарқалишга мажбур қилишига сабаб бўлган. Бунинг оқибатида астмадан азият чекувчиларда кучли астма хуружи бошланган. Бу ҳолат 6 кишининг умрига зомин бўлган. Астманинг бу тури "жала астмаси" деб ҳам аталади.
Шунга ўхшаш аломатлар кузатилаётган яна 5 киши жадал тиббий ёрдам олмоқдалар, яна уч кишининг аҳволи оғир, дея баҳоланган.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026