Моделнинг 2026 йил учун ажратилган дастлабки 130 дона автомобилдан иборат партияси тўлиқ сотилди.

News.com.au

Автомобилнинг бошланғич нархи 36 900 Австралия долларини (тахминан 306 млн сўм) ташкил этади. Бир марта қувватланиш орқали 202 километргача масофа босиб ўта оладиган электромобил 70 кВт қувватга эга.

News.com.au

Super-One ретро услубидаги дизайни, думалоқ фаралари ва ихчам ўлчамлари билан ажралиб туради. Компания автомобил ҳайдаш жараёнини янада қизиқарли қилиш учун унга узатмалар алмашишни имитацияси ва сунъий мотор овозини чиқариш каби функцияларни ҳам жорий этган.

News.com.au

Шу билан бирга, электромобил нисбатан юқори нархи ва чекланган ҳаракат масофаси сабабли узоқ сафарлар учун эмас, асосан шаҳар ичида фойдаланишга мўлжалланган.