Жамият | 12:39 / 28.11.2016
31242
1 дақиқада ўқилади
Видео: Қозоғистонда ўтган тўйлардан бирини ниқобли кишилар “босди”
Қозоғистонда ўтган тўй базмида тушунарсиз ҳолат рўй берди. Базм айни авжига чиққанида тўйхонага махсус кийим кийган аскарлар кириб келди.
Уларнинг қўлида автоматлар (балки ўйинчоқ) бўлиб, юзлари тўсилган эди. Эгниларида эса камуфляж либос кийиб олишганди. Кўринишидан улар махсус аскарларга ўхшаб кетишарди. Бу ҳақда alau.kz ёзмоқда.
Улардан бири микрофон талашиб кекса киши билан тортишиб қолди (чин ёки ҳазиллигини билиб бўлмас эди). Охир-оқибат ниқобланган шахс микрофонни қўлига олишга муваффақ бўлган ва ноқулайлик туғдиришгани учун узр сўраган. Воқеа тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда ва YouTube’да жойлаштирилган.
Мавзуга оид
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
20:41 / 23.12.2024
Россияда YouTube трафиги кескин камайди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
20:04 / 21.12.2024