«Дунё» ахборот агентлигининг 5 ноябрдаги хабарига кўра, Ж.У., М.Ж. ва Д.Т. Ўзбекистоннинг Оқтовдаги Бош консулхонасига мурожаат қилиб, ватанга қайтишда ёрдам сўраган.
Консулхона мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиб, уч оилага зарур кўмак кўрсатган.
Аёллар ва уларнинг фарзандларига ватанга қайтиш гувоҳномалари бепул расмийлаштирилиб, жами етти нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган.
Хабарда оилалар қандай сабабларга кўра оғир вазиятга тушиб қолганига аниқлик киритилмаган.











