Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған турк армиясининг Сурияга киришдан асл мақсадини айтди
Анқара Сурияда ҳарбий операцияни Сурия президенти Башар Асаднинг ҳукмронлигига чек қўйиш учун бошлаган, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған.
"Сурияда 600 минг киши ҳалок бўлган дейишмоқда, бироқ фикримча, ҳалок бўлганлар миллионга яқин. БМТ қани, нима қилмоқда? Биз узоқ чидадик, бироқ охир-оқибат Сурияга "Озод Сурия армияси" билан боришга мажбур бўлдик", деб айтди Эрдўған Истанбулда Қуддус бўйича ўтказилган симпозиумда.
Унинг айтишича, Туркия Сурия ерларига даъвогарлик қилмайди, бу ерлар "ўз эгаларига тегишли бўлиши керак".
"Биз у ерга адолатни тиклаш ва Сурияда давлат террорини уюштирган, шафқатсиз золим Асаднинг ҳукмронлигига чек қўйиш учун борганмиз", деб айтди Эрдўған операциянинг асл мақсади ҳақида.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
10:10 / 15.07.2026
АҚШ Ироқ–Сурия нефт қувурини қайта тиклашни режалаштирмоқда
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026