Жаҳон | 08:32 / 05.12.2016
6445
1 дақиқада ўқилади
Янги Зеландия бош вазири ўз вазифасини тарк этмоқда
Янги Зеландия Жон Ки истеъфога чиқиши ҳақида баёнот берди. У бу ҳақда ҳар ҳафта ўтказиладиган матбуот анжуманида маълум қилган, деб ёзмоқда The New Zealand Herald.
Таъкидланишича, ушбу эълон барча тўпланганларнинг ҳайратига сабаб бўлган. Нашрнинг тахминига кўра, Кининг рафиқаси Брона ундан истеъфога чиқишни сўраган.
«Бу ҳаётимдаги энг оғир қарор ва мен келгусида нима қилишни билмайман», — деган Ки ҳамда оилавий сабаблар бўйича вазифасини тарк этаётганига ойдинлик киритган.
Унинг сўзларига кўра, бош вазирлик вазифаси кўп нарсани, хусусан, ўз оиласини ҳам қурбон қилишни талаб қилади. Эндиликда, у рафиқаси билан саёҳатга чиқмоқда.