Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон энергетика вазири ОПЕКнинг Венадаги йиғилишида иштирок этади
Қозоғистон республикаси энергетика вазири Канат Бозумбаев 6 декабрда маълум қилишича, у 10 декабрь куни Венада бўлиб ўтиши кутилаётган ОПЕК саммитида иштирок этишни режалаштираяпти.
ОПЕК ташкилотга аъзо бўлмаган, аммо фаол равишда энергия манбалари қазиб олиб, экспорт қилувчи 14 давлатни ўз саммитига таклиф қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Бу рўйхатда РФ, Мексика, Уммон, Қозоғистон, Баҳрайн, Колумбия, Конго, Миср, Тринидад ва Тобаго, Туркманистон, Озарбойжон, Боливия, Бруней, Ўзбекистон мавжуд.
"Ҳа, ҳозирланаяпман, бораман", — деган Бозумбаев журналистларга.
Республика нефть қазиб олиш миқдорини қисқартиришга ҳозирлик кўраяптими?, деган саволга жавоб берган вазир, Қозоғистон "ОПЕКка кирмаган йирик нефть қазиб олувчи мамлакат ҳисобланмас"лигини билдирган.
"Биз ҳамкорларимиз позицияларига қараймиз", — деган вазир.
ОПЕКнинг Вена саммитида жаҳон нефть бозоридаги вазиятни нормаллаштириш ва ушбу хом-ашё нархини бир маромга келтириш масалалари бўйича қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:38 / 28.04.2026
БАА Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК ва ОПЕК+) аъзолигидан чиқади
16:02 / 02.03.2026
Ҳўрмуз бўғози хавфи фонида ОПЕК+ нефт ҳажмини оширади
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025