Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистондаги референдумда қатнашганларнинг 79,59 фоизи Конституцияга ўзгартиришни ёқлаб овоз берди
Қирғизистонда 11 декабрь куни бўлиб ўтган референдумда иштирок этганларнинг деярли 80 фоизи Конституцияга ўзгаришлар киритишни маъқуллаб овоз берган. Бу ҳақда Қирғизистон Марказий Сайлов комиссияси маълумотига асосланиб, ТАСС хабар қилди.
"Айни вақтда барча сайлов участкаларида бюллетенлар ҳисоблаб бўлинди", деган манба.
Дастлабки маълумотларга кўра, умумхалқ референдумида сайлаш ҳуқуқига эга бўлган қирғизистонликларнинг (2,85 млн) 42,07 фоизи овоз берган.
"Референдумда иштирок этганларнинг 79,59 фоизи таклифни ёқлади, 15,4 фоиз киши қарши чиқди", дейилган МСК хабарида.
Референдумнинг якуний натижалари бир неча кундан кейин эълон қилинади.
Таклиф этилаётган ўзгартишларга кўра, президентнинг ваколатлари камайтирилади, парламент ва бош вазирнинг ваколатлари эса, аксинча, кенгайтирилади. Шунингдек, суд ва ҳуқуқ-тартибот тизимлари ислоҳ этилади.
Ўзгаришлар 2017 йил декабридан бошлаб кучга кириши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026