АҚШнинг Эронга қарши санкциялари Обама розилигисиз узайтирилди
АҚШ президенти Барак Обама Эронга қарши сўнгги 10 йилга мўлжалланган санкцияларни узайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасига имзо чекишдан бош тортди. Бироқ, чеклов чоралари автоматик равишда кучга кирган, деб хабар бермоқда Associated Press.
АҚШ конституциясига кўра, давлат раҳбари қонун лойиҳаси конгресс томонидан тасдиқланганидан сўнг ўн кун давомида уни имзолаши ёки рад этиши лозим. Ҳужжатга имзо қўйиш муддати 15 декабрь 00.00 да ўз якунига етган. Бироқ президент унга қўл қўймади.
«Президент маъмуриятида санкцияларни рад этиш бўйича барча керакли ваколатлар бор ва у бундан фойдаланишда давом этмоқда», - дейилади Оқ уйнинг расмий баёнотида.
Таъкидланишича, Обама ҳужжатга имзо чекишдан бош тортгани билан конгресс қароридан норозилигини ҳам кўрсатган.
Мавзуга оид
15:01
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
11:50
АҚШ суди Маскнинг сиёсий лотереясини тақиқламади
08:50
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
14:35 / 04.11.2024